ССВ бугун аниқланган 145-бемор коронавирусни қандай юқтирганини айтиб берди
Эслатиб ўтамиз, 29 март куни кечки пайтга келиб коронавирусга чалинган фуқаролар сони 144 кишига етганди. Бугун эрталаб уларнинг сони бир кишига ошди.
«Инфекцияга чалинган охирги бемор иккинчи марҳум билан алоқада бўлган унинг 14 ёшли жияни бўлиб чиқди. Айни пайтда у Қашқадарё вилоятидаги Қарши юқумли касалликлар касалхонасида даволанмоқда. Беморнинг аҳволи ўртача. Қариндошлари ва бемор билан алоқада бўлган бошқа фуқароларнинг соғлиғи пухта назорат қилинмоқда», – дея қайд этишади соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Улашиш:
Шарҳлар