Суд ҳайдовчини Гавҳар Шарипованинг ўлимида айбдор деб топди
Эслатиб ўтамиз, актриса Гавҳар Шарипова 2019 йил 18 ноябрь куни соат тахминан 02:20 да А-380 “Самарқанд-Ғузор” автойўлида Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги “Ёрғунчи” маҳалласи ҳудудида ҳалок бўлганди.
Вилоят ЙҲХБ маълумотларига кўра, юк машинаси трассада соатига 140 км тезликда ҳаракатланган, ҳайдовчи чап қўли билан рулни ушлаган, ўнг қўли билан эса йўловчилар ўриндиғида ўтирган актрисага тегажоғлик қила бошлаган. Актриса эшикни очган, аммо ҳайдовчи шунга қарамасдан, ҳаракатни давом эттирган ва Йўл ҳаракати қоидаларининг 77-моддаси 3-қисмини бузган, дея қайд этади Газета нашри.
Ушбу воқеа бўйича жиноий иш қўзғатилган. Судда айбланувчи айбини қисман тан олган ва ўзининг аввалги кўрсатмаларини тасдиқламаган. Судланувчининг сўзларига кўра, у тўхтаб аёлни олиб боришга қарор қилган, орқагаюра бошлаганида эса, кутилмаганда уни босиб юборган. Бироқ суд жавобгарнинг кўрсатмаларини рад этди ва уларни ҳаққоний эмас деб топди, деб ёзади «Даракчи» газетаси.
Бундан ташқари, Республика суд-тиббиёт экспертизаси марказининг Қашқадарё вилоят бўлими хулосасига кўра, ҳайдовчидан ЙТҲга йўл қўймаслик имкони бўлган.
Суд фуқаро Ф.Ш,ни айбдор деб топди. Шунингдек унга бошқа ўталмаган жазо учун ҳам муддат қўшилди. Айбдор 2,5 йил давомида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва олти йилга қамоқ жазосига ҳукм этилди.
Шарҳлар