Сурхондарё вилоят ҳокимлиги арчалар кесилганини тасдиқлади

Сурхондарё вилоятида Termiz kargo эксопрт маркази яқинида арчалар кечилган. Бу ҳақда хабар Ekologuz Telegram-каналида чоп этилди. Қанча дарахт кесилганига аниқлик киритилмаган. Anhor.uz нашри Давлат экология қўмитасидан кесилган дарахтлар сонини аниқлай олмади.
 
Ekologuz Telegram-канали ушбу ҳолат юзасидан расмий тушунтиришни чоп этди. Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш Қўмитаси вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган ҳудудни топосъемка қилиш ва геологик ўрганиш ишларини амалга ошириш давомида ЎзР МЖтКнинг 79-моддасида назарда тутилган, дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш маъмурий ҳуқуқбузарлиги содир этилганлиги аниқланган.
 
Айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли судловликка юбориш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.
 
Шунингдек, ушбу ҳудудда нима қурилаётгани ҳам маълум бўлди. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6109-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 февралдаги «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 47-сонли қарорлари асосида Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, Айритом маҳаллласи ҳудудидан Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегарасига туташ ҳудуддан «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси барпо этиш учун вилоят ҳокимининг 2021 йил 6 апрелдаги Қ-255-сонли қарори билан 26 гектар ер майдони ажратилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган танловда ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъекти томонидан қурилиш ишларига тайёргарлик кўрилган.
 
Фотосурат: t.me/ekologuz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.