Сурхондарё вилоятида амалдорлар қарийб 3 млрд сўмлик бир нечта автомобилни харид қилган

Сурхондарё вилоятида амалдорлар қарийб 3 млрд сўмлик бир нечта автомобилни харид қилган

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 1 млрд 194 млн сўмга 3 та Traiblazer (123.), 115,6 млн сўмга битта ласетти автомобилини харид қилган. Шартномалар шу йилнинг октябрь ойида тузилган. Ушбу ҳолатга Davletovuz блоги эътибор қаратади.
 
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси 398 млн сўмга Traiblazer, 380 млн сўмга Пикап Isuzu D-MAX (IRBIS-AT) харид қилган. Шартномалар шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида тузилган.
 
Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси 349 млн сўмга Equinox харид қилган.
 
Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси 398 млн сўмга Traiblazer харид қилган.
 
Бу амалдорлар қимматбаҳо автомобиль харид қилган биринчи ҳолат эмас. Бундан олдин Наманган вилоят маъмурияти шу йил июль ойида 1 млрд 579 млн сўмга Toyota LC200 автомобилини ва сентябрда 400 млн сўмга Trailblazer LTZ AT автомобилини харид қилганди. Шунингдек Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси давлат харидлари доирасида 1,5 млрд сўмга Chevrolet Tahoe, иккита Malibu ва Lacetti сотиб олган бўлса, Маданият вазирлиги иккита Chevrolet Malibu 2 автомобилини энг қиммат конфигурациясида сотиб олган.
 
Эслатиб ўтамиз, сал аввалроқ UzAuto Motors компанияси Chevrolet Equinox автомобилларини ички бозорда импорт нархидан қимматга сотаётгани маълум бўлганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.