Тожикистон Россиядаги терактдан кейин меҳнат муҳожирлари билан ишлашни кучайтирди

Foto: “Media.az”

Тожикистонда меҳнат муҳожирларининг турли мамлакатларда, шу жумладан, Россияда экстремистик ҳамжамиятларга жалб этилишига йўл қўймаслик борасида улар билан тушунтириш ишлари кучайтирилди. Бу ҳақда мамлакат меҳнат вазири ўринбосари Шаҳноза Нодирий маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”.

Унинг сўзларига кўра, асосий эътибор ижтимоий тармоқлар орқали ёллашнинг олдини олишга қаратилган, бу бўйича ишлар эса Тожикистон фуқаролари яшайдиган ва диаспоралар ташкил этилган бошқа мамлакатларда ҳам олиб борилмоқда.

22 март куни Подмосковьедаги “Крокус Сити Холл” концерт залига бир гуруҳ қуролланган шахслар бостириб кириб, томошабинларни ўққа тутди, шундан сўнг бинода ёнғин бошланди. Сўнгги маълумотларга кўра, терактда 144 киши ҳалок бўлиб, 380 дан зиёд одам жабрланган. Теракт ҳақида иш қўзғатилиб, 11 киши, шу жумладан 4 нафар тахминий террорчилар қўлга олинди, улар Тожикистон фуқароларидир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.