,

Ўзбекистонда давлатга қарашли болалар боғчалари учун тўлов оширилади

В Узбекистане плату за государственные детсады повысят

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ота-оналарнинг болалар боғчаларига тўлайдиган бадаллари жорий йилнинг июнь ойида ва кейинги йилнинг январь ойида оширилади. Давлат секторидаги мактабгача таълим муассасалари учун ота-оналар тўловларининг янги миқдорлари тасдиқланди.

Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ота-оналар тўлайдиган тўлов миқдори ўртача 18,7% -21% га ошади. 2025 йил 1 январдан эса бу ўсиш қўшимча 8,5-10,8 фоизни ташкил этади.

Масалан, Тошкент шаҳрида бир боланинг давлат боғчаларида 9 соат бўлиши учун ойлик тўлов 206 минг сўмдан 247 минг сўмга, келаси йилнинг январь ойидан бошлаб эса 272 минг сўмга оширилади. Вилоят марказларида тўлов миқдори 199 минг сўмдан 239 минг сўмга, кейин эса 263 минг сўмга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.