Бўстонлиққа борувчиларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли велоспорт мусобақаси учун маълум вақтга ёпилади, деб ёзмоқда пойтахт ИИББ ЙҲХХ матбуот хизмати.

“Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 1-2-3 май кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ қ.” автомобиль йўлининг 34-54 километрлари оралиғида (Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқини старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисми финиш) транспорт воситалари ҳаракати чекланади”, – дейилади хабарда.

Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқаролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.