Сурхондарё вилоятида тўйга келган 250 киши карантинга жойлаштирилди
Сурхондарё вилоятининг Музрабод туманида тўйда карантин қоидаларига амал қилмагани учун 250 киши карантинга жойлаштирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Тўра Боболов ўз телемурожаатида маълум қилди.
«Одамларнинг кўпчилиги тўйлар тегишли тарзда ўтказилмагани учун карантинга жойлаштирилди. Хусусан, Музрабод туманидаги тўйда карантин қоидаларига амал қилмаслик натижасида 250 дан ортиқ киши изоляцияланди», — дея қайд этади Боболов.
Бу одамларга нисбатан карантинга амал қилмаганлик учун жарима санкциялари қўллангани ёки қўлланмагани ҳақида маълумот йўқ.
Бош саҳифадаги сурат иллюстратив.
Улашиш:
Шарҳлар