Тадбиркорларга шахсий автомобилларида ҳаракатланишга рухсат берилади
Чоршанба, 15 апрель куни ўтказилган онлайн-брифингда иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров яқин кунларда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш бўйича бироз эркинлик бериши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Spot.uz хабар беради.
«Тадбиркорлардан шахсий автомобилларга [шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун] рухсатнома олиш имконияти йўқлиги ҳақида кўплаб шикоятлар тушмоқда. Ҳозир рухсатномалар фақат хизмат машиналарига бериляпти. Бу борада яқин кунларда бош вазир раислигидаги махсус комиссиянинг қарори қабул қилинади, бу шароитларни енгиллаштиради», — дейди Жамшид Қўчқоров.
Шунингдек унинг қайд этишича, кечадан буён Ўзбекистонда юк автомобилларининг ҳаракатланишига чекловлар олиб ташланган. Хусусан, компаниялар бир-бирига чекловларсиз юк жўнатиш имконига эга бўлишди.
Шарҳлар