Tashkent City боғига кириш 31 мартга қадар пуллик бўлади

Tashkent City боғига кириш 2020 йил 17 декабрдан пуллик қилинган эди. Ўшанда Tashkent City дирекциясининг раҳбари Баҳром Ризаев “пуллик тартиб бир ойга мўлжалланганини ва кейинги натижаларга қараб хулоса қилинишини” маълум қилганди. Дастлабки режага кўра, пуллик кириш тартиби 10 январга қадар чўзилиши керак эди. Бироқ 11 январь куни Баҳром Ризаев пуллик киришни 31 мартга қадар узайтириш ҳақида буйруқ чиқарди, деб ёзади “Daryo” нашри.
 
Буйруқда пуллик кириш тартиби боғни сақлаш харажатларини ва инфратузилма ва боғ объектларини 2021 йил мавсумига тайёрлашга сарфланадиган чиқимларни молиялаштириш учун узайтирилгани айтилади. Tashkent City боғига кириш нархи ўзгаргани йўқ.


 
Дирекция раҳбари Баҳром Ризаев “Daryo” нашрининг боққа пуллик кириш тизимини белгиловчи омиллар ҳақидаги саволига жавоб беришдан бош тортди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.