Тез ёрдам ходимларига рағбатлантирувчи устамалар тўланади
Кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади:
• врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
• ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
• ҳайдовчиларга – 1,0 млн сўм.
Нормативга қўшимча равишда кечаю-кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади. Бу ҳақда “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорида сўз боради.
Бизни Facebook саҳифамизда кузатиб боринг.
Шарҳлар