Ўзбекистон ва Хитой Бош прокурорлари ўзаро Ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Хитой Бош прокурорлари ўзаро Ҳамкорлик дастурини имзолади

2014 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Олий халқ прокуратураси Бош прокурорлари Р.Ҳ.Қодиров ва Цао Цзяньминларнинг икки томонлама урашуви бўлиб ўтди.

 Учрашув Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси делегациясининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош прокурорларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитойни дўстона муносабатлар ва икки томонлама манфаатли ҳуқуқий ҳамкорлик боғлаб турганлиги, бундай муносабатларнинг жадал ривожланишига ҳар икки давлат раҳбарларининг барча соҳалардаги салоҳиятини амалга оширишга хизмат қилаётган  мунтазам учрашувлари асос бўлаётганлиги таъкидланди.

Идоравий ҳамкорлик 1997 йилдаги фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги, 1999 йилдаги экстрадиция тўғрисидаги давлатлараро шартномалар ва 2000 йилдаги идоралараро Келишув асосида амалга оширилмоқда.  

Шу билан бирга, лойиҳаси ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни ўтказиш ҳақидаги Шартномани тузиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув якунида идоралар раҳбарлари томонидан Бош прокуратураларнинг 2015-2016 йиллардаги ҳамкорлик Дастури имзоланди.

Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ички ишлар вазирлиги ва Олий Судида урашувлари ўтказилди, дея хабар беради Ўзбекистон Бош прокуратурасининг матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.