Томскда ўзбекистонлик талабалар ётоқхонадан чиқариб юборишганини айтиб, ҳукуматдан ватанларига қайтишга ёрдам беришни сўрамоқда
Томск университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик 150 га яқин талаба чегара ёпиқлиги учун уйга қайта олмаяпти, уларни ётоқхонадан чиқариб юборишмоқда, уларда пул йўқ, деб ёзади «ТВ2».
Талабалар Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга уларни ватанига қайтаришларини сўраб видеомурожаат ёзишган. Уларнинг таъкидлашича, коронавирусга қарши курашиш бўйича чоралар туфайли уларнинг аҳволи кун сайин фақат ёмонлашмоқда. Ўзбекистонликларнинг айтишича, айримларининг вақтинчалик регистрация муддати тугамоқда ва улардан ётоқхонани тарк этишларини сўрашмоқда. Талаба қизлардан бири олий ўқув юртларининг маъмурияти уларга 2021 йилгача масофадан туриб таълимни давом эттириш имконини беришганини қайд этади.
«Бизга ўз ҳисобимиздан меҳмонхоналарда яшашни таклиф қилишди, аммо талабаларнинг молиявий аҳволи бунинг имконини бермайди. Сизлардан биз учун махсус рейс ташкил қилишни илтимос қиламиз», — дейилади мурожаатда.
Telegram каналимизга обуна бўлинг
Шарҳлар