Тошкент аэропортини пойтахтдан ташқарига кўчиришлари мумкин

Тошкент аэропортини пойтахтдан ташқарига кўчиришлари мумкин

Узоқ муддатли истиқболда Тошкент аэропортини шаҳар марказидан 25 км га кўчириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Spot.uz  пойтахт бош режаси концепциясининг лойиҳасига таянган ҳолда хабар беради.

Аэропортни шаҳар чегарасидан 9 км жанубга кўчириш режалаштирилган. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, бу Нурафшон тумани ҳудуди бўлиши мумкин.

Бу шаҳардаги экологик вазиятни яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш имконини бериши кутилмоқда.  шаҳар марказидан 5-6 км масофада жойлашган ҳозирги аэропорт ҳудудига тўхталадиган бўлсак, уни истиқболда қисман фойдаланиш учун сақлаш режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.