Ўзбекистонда қандай қилиб ёнғинларнинг олдини олиш мумкин

Фото предотвращенного пожара в Ташкентской области, 9 июля этого года. Источник: t.me/Tashkent_SkyNews

Жамоатчилик эътиборини Ўзбекистоннинг турли ҳудудларини қамраб олган ёнғинлар тортиб, иқлим муаммолари ва ёнғинларга қарши курашаётганларнинг хавфсизлигига оид муҳим саволларни туғдирди. Ёнғинларнинг аксарияти кишиларнинг айби билан юзага келади. Одамларнинг бепарво хатти-ҳаракатларига асосий сабаб – уларнинг онгида “ёнғин камдан-кам учрайдиган ҳодиса” деган тасаввур илдиз отган. Лекин бу ҳар доим ҳам шундай эмас.

Ҳар йили дунёда 8 миллионга яқин ёнғин содир бўлади. Бир кунда – 22 мингта, бир соатда – 1000 та, бир дақиқада – 17 та ёнғин содир бўлади. Ёнғинларда ҳалок бўлганлар сони йилига 90 минг кишига, бир кунда 246 кишига ва бир соатда 10 кишига тенг.

2023 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистонда 5044 та ёнғин содир бўлди:

Anhor.uz нашри Ўзбекистонда нима сабабдан ёнғин содир бўлаётганини билиш учун эко-блогер Мўътабар Хушвақтовага (@urikguli) мурожаат қилди.

Сизнингча, Ўзбекистондаги ёнғинларнинг асосий сабаблари нимада ва улар иқлим ўзгариши ва мамлакатдаги экологик вазият билан қандай боғлиқ?

Мўътабар Хушвақтова. Фото: архив

Кўп ҳолларда ёнғин инсон хатоси туфайли юзага келади. Ўрим-йиғимдан кейин ўсимлик қолдиқларини ёқиш, баргларни ёқиш, тоғларда овқат қилиш учун олов ёқиш катта майдонга жиддий зарар етказадиган ёнғинларнинг энг кенг тарқалган сабаблари ҳисобланади. Яна бир сабаб – глобал исиш. Натижада ёнғинлар табиий равишда содир бўлади. Аммо улар камроқ учрайди.

Ўзбекистондаги каби иқлим шароитларида ёнғинларга қандай хусусиятлар хос?

Ўзбекистондаги каби қуруқ иқлим шароитида ёнғинлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу уларни хавфли ва қийин назорат қилинадиган қилади. Асосий хусусиятлардан бири – қуруқ ўтлар, буталар ва баргларнинг тўпланиши, улар ёнғин учун жуда тез ёнувчи ёқилғига айланади. Шу сабабли, ёнғинлар тез-тез содир бўлиши ва тез тарқалиши мумкин.

Бундан ташқари, қуруқ шароитлар инсон фаолияти натижасида келиб чиқадиган ёнғинлар хавфини оширади, бу ҳақда биз юқорида айтиб ўтган эдик. Юқори ҳарорат ва паст намлик туфайли қурғоқчил иқлим шароитида ёнғинлар тезда назоратдан чиқиб, ўрмонлар, ўсимликлар, ҳайвонлар ва аҳоли пунктларига таҳдид солиши мумкин.

Ёнғин хавфини камайтириш учун нима қилиш керак?

Биринчидан, тоғлар ёнбағирларида олов ёқиш мумкин эмас. Одамлар табиатдан чинакам завқ олишлари керак. Тоғда бўлганингизда кабоб пишириш ва уни ейиш шарт эмас. Бу қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чекланган. Шунчаки ҳеч ким буни назорат қилмайди. Давлат буни назорат қилиши ва олов ёққанларни жаримага тортиши керак. Бу ҳақда кўпроқ гапириш, оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиш лозим, одамларнинг онгини ўзгартириш зарур.

Ёнғинлар тез-тез содир бўлаётган шароитда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг хавфсизлигини баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш кафедраси катта ўқитувчиси подполковник Шерзод Муҳамедовга мурожаат қилдик.

Шерзод Муҳамедов. Фото: Архив

Ёнғинларни ўчирадиган ходимларининг хавфсизлиги қандай таъминланади?

Турли объектларда ёнғинларни ўчиришда хавфсизлик қоидаларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар мавжуд. Шуни таъкидлашни истардимки, дастлаб ўт ўчирувчилар соғлиғи ва мезонларга мувофиқлиги бораисда эҳтиёткорлик билан танланади. Шундан сўнг, талабларга кўра, мутахассисларимизни чидамлиликка, оғир шароитларда ишлашга босқичма-босқич ўргатиш йўлга қўйилиб, организмга зарарли таъсирларни минималлаштириш мақсадида ҳавода кислород йўқлигида мутахассиснинг ишлашини таъминлайдиган махсус нафас олиш аппаратлари қўлланилади.

Ўзбекистонда ёнғинни ўчириш ишларини ташкил этишда қандай қийинчиликлар юзага келади?

Бугун шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон қутқарувчилари ҳар қандай шароитда ишлаши учун зарур жиҳозлар ва ускуналар билан таъминланган, мутахассисларнинг ўзлари эса амалий кўникма ва яхши тажрибага эга. Аммо, шунга қарамай, айрим объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бир қатор бузилишлари ҳолатлари кузатилмоқда, бу эса ёнғинни ўчириш тадбирларини амалга оширишда ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Масалан, яқинда бозорлар, савдо марказларида содир бўлган ёнғинларда махсус ўт ўчириш-қутқарув техникаларининг оловга яқинлашиш имконияти бўлмади ёки конструкциялар туфайли ёнғинни ўчира олмади.

Июнь ойида Қозоғистонда жуда катта ёнғин содир бўлиб, уни ўчириш вақтида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 14 нафар ходими ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, улар барча зарур жиҳозлар билан етарли даражада таъминланмаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ходимлари ёнғинларни ўчириш учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланганми? Келажакда Ўзбекистонда ҳам шундай ёнғинларнинг олдини олиш учун ушбу фожиадан қандай сабоқ чиқариш мумкин?

Биринчидан, барча бўлинмаларимиз зарур, сифатли ва замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва бошқалар билан жиҳозланган. Иккинчидан, йирик ўрмон майдонларида, хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ва Жиззах вилоятининг Зомин туманида ўрмон ёнғинларини бартараф этиш бўйича махсус гуруҳларимиз фаолият юритмоқда. Шу боис улар нафақат ёнғин пайтида, балки ўрмон ёнғинларининг олдини олиш учун ҳам ишлайди.

Ёнғинлар катта зарар етказиши ҳамда ҳаёт ва мулкка таҳдид солиши мумкинлигини тушуниш муҳимдир. Ёнғинларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини минималлаштириш учун ёнғинга қарши курашишда янада масъулиятли хатти-ҳаракатлар зарур, эҳтиёткор бўлиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, эҳтиётсизликка йўл қўймаслик, атроф-муҳитга эътиборли бўлиш лозим.

Асель Абатова

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.