Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимда йиғилишлар ўтказишни вақтинчалик чеклади
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ва барча туман ҳокимликларида йиғилишларни ташкил қилиш ва ўтказиш вақтинчалик тақиқланди. Зарурат бўлганида учрашувлар онлайн режимда ўтказилади.
Эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда, 1 апрелдан бошлаб шаҳарда оммавий тадбирларни ўтказиш вақтинчалик тақиқланиши режалаштирилган. Спорт мусобақалари томошабинларсиз ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида эълон қилинди, деб ёзади ССВ матбуот хизмати. Таклифлар Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус республика комиссиясига юборилди.
Улашиш:
Шарҳлар