Тошкент вилоят ҳокимлиги Чирчиқдаги вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ёпилгани ҳақидаги хабарни рад этди
Тошкент вилоят ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Чирчиқдаги вилоят юқумли касалликлар шифохонаси тиббий ходимлари иш ташлаш эълон қилгани ва касалхона ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Муассаса бош шифокори Гуляхон Юлдашева 11-15 июль кунлари касалхонада дезинфекция ишларини ўтказишга рухсат бериш илтимоси билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқуловга расмий хат ёзган. Ҳозир касалхонада дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Ушбу касалхонада Covid-19 га чалинган беморлар даволанмаслиги алоҳида қайд этилади. Тиббий ходимлар карантинга жойлаштирилган фуқароларнинг лаборатория таҳлилларини ўтказишга ҳамда касалланган беморларни махсус касалхоналарга жўнатишга жалб қилинган.
Шарҳлар