Тошкент вилоятида 20 дан ортиқ туризм объекти сотувга қўйилади
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 20 дан ортиқ объект сотувга қўйилади. Бу ҳақда ҳукумат қарорида сўз боради, деб ёзади Spot.uz нашри.
Бу ҳозир давлатга қарашли бўлган ва давлат муассасаларининг балансида турган туризм объектларидир (дам олиш зоналари, соғломлаштириш марказлари ва бошқалар).
Ушбу активларнинг хусусий инвесторларга сотилиши Чорвоқ сув омбори ҳудудида туризмни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади, чунки бу ердаги кўплаб объектларнинг ҳолати қониқарли даражада.
Бундан ташқари, кўплаб дам олиш зоналари самарасиз фаолият кўрсатмоқда, чунки уларда дам олиш чекланган (фақат у ёки бу ташкилот, муассаса ва идора ходимлари дам олиши мумкин).
Хусусийлаштириш ишлари биноларни реконструкция қилиш ва янгилашга маблағлар жалб этиш, сервис даражасини ошириш, кўрсатиладиган хизматлар сонини кенгайтириш, туризм бизнеси билан шуғулланишни истайдиган кишилар учун янги имкониятларни тақдим этиш имконини беради.
Сотиш ишлари E-auksion очиқ онлайн-савдолар ёрдамида ўтказилади, бунда харидорларга замонавий туризм инфратузилмаси объектларини яратиш мажбурияти юклатилади.
Рўйхатга жами 26 та пункт кирган. Уларнинг орасида, мисол учун “Автомобилчи”, “Чотқол”, “Сижжак”, “Билдирсой”, “Чорвой оромгоҳи” (“Пирамидалар”) , “Космос” соғломлаштириш маркази ва бошқаларбор. Савдолар бошланадиган сана алоҳида эълон қилинади.
Шарҳлар