Тошкентда бир кун ичида 22 нафар маст ҳайдовчи ушланди

Тошкентда бир кун ичида 22 нафар маст ҳайдовчи ушланди

2017 йилнинг 22 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2501 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шулардан 622 тасини қўпол турдаги, 22 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 
 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 22 июль куни жами 756 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган.

Шулардан 476 тасини светофорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 280 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.