Тошкентда эски Isuzu автобуслари янгиларига алмаштирилади
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тўққизта янги автобусни харид қилди. Бу ҳақда акциядорлик жамиятининг матбуот хизмати хабар беради.
Хитойнинг » Yutong hongkong limited» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазкур автобуслар газ ёқилғисида ҳаракатланади. Умумий 52 нафар йўловчига мўлжалланган ушбу автобуслар ўрта сиғимли бўлиб, 30 та ўриндиққа эга. Ишлаб чиқарувчи корхона ушбу транспорт воситаларининг 150 минг километргача бенуқсон ҳаракатланишига кафолат бермоқда.
Ушбу автобуслар пойтахт йўлларида қатнаётган эски «Isuzu» русумидаги автобуслар ўрнида ҳаракатланиши режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар