Тошкентда хайрия футбол турнири ўтказилди
5 декабрь куни ёшлар фестивали доирасида Чемпионлар кубоги хайрия футбол турнири ўтказилди.
Тадбир “Ўзбекистон” спорт мажмуида ўтказилиб, у Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Даставвал Чемпионлар кубоги ўсмирлар турнирининг финали ўтказилди, унда Тошкент шаҳар маҳаллаларининг ёш футболчилар жамоалари қатнашди. Турнир совриндорлари ва энг яхши ўйинчиларини Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинчилари мукофотлади.
Тақдирлаш маросимидан кейин юлдузлар, яъни Тошкент терма жамоасининг Ўзбекистон терма жамоасига қарши мини-футбол ўйини ўтказилди.
Тошкент терма жамоасининг ўйинчилари орасида Равшан Эрматовни (ФИФАнинг энг яхши ҳакамларидан бири), , Миржалол Қосимов ва Азамат Абдураимовни (Хиросимадаги 12-Осиё ўйинларининг чемпионлари), Сервер Жепаров (Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси) ва бошқаларни, Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчилари орасида эса Фарход Магомедов, Игорь Шквирин, Сергей Лебедев, Февзи Давлетов, Рустам Дурманов ва бошқаларни кўриш мумкин эди.
Ёрқин футбол ўйинидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимлигининг раҳбарияти Юнусобод туманидаги 21 ва 23 Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи ёш спортчиларга совғалар ва спорт анжомларини топширди.
Бундан ташқари, турнир доирасида танловлар ўтказилди, ўйинлар орасидаги танаффусларда ўзбек эстрадаси хонандалари қўшиқ куйлади, тадбир меҳмонлари футбол юлдузлари билан суратга тушиши ва уларнинг дастхатларини олиши мумкин эди.
Шарҳлар