Тошкентда иқлим журналистикаси бўйича биринчи Марказий Осиё конференцияси ўтказилди

Конференция доирасида Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон журналистлари, блогерлари, экология ва иқлим ўзгариши соҳасининг тадқиқотчилари ва экспертлари 2020 йил август-ноябрь ойларида ишлаган ҳамкорликдаги лойиҳаларининг натижаларини тақдим этишди.

Тадбир давомида иқлим маълумотлари билан ишлаш; иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит ўзгаришлари мавзулари билан боғлиқ дезинформация; иқлим активизми ва журналистика тандеми мавзуларида халқаро экспертлар билан онлайн-семинарлар ўтказилди.

Семинар доирасида “БИОМ” экологик ҳаракатининг (Қирғизистон) аъзоси Анна Кириленко журналистлар қўрқув эмас, балки фактлар ёрдамида иқлим ўзгариши ҳақидаги ахборотни узатишлари кераклигини, чунки у эҳтимолий реакциялар коридорини қисқартиришини қайд этди.
 
Ўзбекистон Миллий университетининг амалий экология ва барқарор ривожланиш бўлимининг раҳбари Азамат Азизов экология ва иқлим ўзгариши мавзуларида ёзадиган журналистлар ўзларининг хабардорлигини ошириши ва репортажларга мутахассисларни жалб этишлари кераклигини билдирди.

N-Ost журналистлар ва ноҳукумат ташкилотларининг халқаро тармоғи, MediaNet жамоатчилик фонди, Anhor.uz, «Азия-Плюс» (Тожикистон), Vlast.kz (Қозоғистон) нашрлари, «Центр медиа развития» жамоатчилик фонди (Қирғизистон), Германия федерал иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазирлиги лойиҳанинг ҳамкорлари сифатида чиқди.

Мавзу бўйича ўқинг:
Биз нафас оляпмизми ёки бўғиляпмизми?

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.