Тошкентдаги «Бахт» кўлида Lake City барпо этилмоқда

Тошкентдаги «Бахт» кўлида Lake City барпо этилмоқда

Тошкентдаги “Бахт” кўли ўрнида Lake City “кўл шағарчаси” қурилмоқда, бу ҳақда Spot.uz нашри Sherdor TV га таянган ҳолда хабар беради.

Лойиҳа билан MJ Developers халқаро девелоперлик компанияси шуғулланмоқда. Компаниянинг стратегик маслаҳатчиси Анкит Жаланнинг сўзларига кўра,  мажмуа ҳудуди – 100 га ни ташкил қилади, бу сув ҳавзаси ёнида қурилаётган мамлакатдаги биринчи лойиҳа ҳисобланади.

«Барча объектлар, барча кўнгилочар муассасалар сув атрофида жойлашади. Лойиҳа энг катта аквапаркни ҳам ўз ичига олган», — дейди у.

 

Лойиҳа доирасида пляжли сунъий кўл яратилади. Кўл ўртасида фаввора ўрнатиш режалаштирилган, кўл атрофида эса қаҳвахона ва ресторанлар жойлашади. Бундан ташқари, яна бир нечта сунъий ороллар барпо этилади.

Объект ҳудудида кўп қаватли уйлар ва виллалар, гольф майдони, дўконлар жойлашган хиёбон ва бошқалар ҳам жойлашади.

Мазкур лойиҳа 500 млн долларга баҳоланмоқда, уни бир неча йил ичида тўлиқ фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.