Тошкентдаги қаҳвахонада ёнғин содир бўлди: жабрланганлар бор

27 февраль соат 03:51 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, «Шарқ» МФЙ, Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган «Шовотландия» МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган, деб ёзади “Газета” нашри Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Воқеа жойига жалб этилган 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаларидан биринчиси соат 03:54 да етиб борган. Соат 04:37 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

“Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 кв.м. майдони ёниб жиддий зарарланган. Ачинарлиси ёнғин оқибатида жабрланганлар бор”, – дейилади хабарда.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ИИББ раҳбарияти, прокуратура, Соғлиқни сақлаш ва коммунал хизматлар мутахассислари, ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштируви олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.