Тошкентнинг 2011-2020 йиллардаги биоиқлимий шароитлари тақсимоти

Фото: meteo-tv

Жаҳонда об-ҳаво ва иқлим шароитларининг инсон организмига таъсирини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш, иқлим ўзгариши шароитида дунѐнинг турли минтақаларида мавжуд биоиқлимий ресурслардан туризмни ривожлантириш мақсадларида фойдаланиш имкониятларини баҳолаш бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада, Ўзбекистонда ҳам биоиқлимий шароитларнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар, туристик фаолият учун қулай ва ноқулай шароитларнинг вақт ва макондаги ўзгариш қонуниятларини ўрганиш ҳамда биоиқлимий шароитлар тўғрисидаги ахборотни ҳавола қилиш усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Фото: Э.Абдулаҳатов / телеграмдаги uzb_meteo канали

Юқоридаги расмда Тошкент шаҳрида биоиқлимий шароитларнинг йил ичидаги тақсимоти (2011-2020 йиллардаги ўртачалаштириш) тўқ кўк ранг ўта совуқ, оч кўк ранг совуқ, яшил ранг комфорт, оч яшил ранг нисбий комфорт, сариқ ранг иссиқ ва қизил ранг жуда иссиқ биоиқлимий шароит ҳисобланади.

Бу 2011-2020 йиллардаги ўртачалаштириш бўлиб, Пойтахтда 2011-2015 йиллардаги ёзларнинг салқин бўлиши умумий кўринишда қизил зонани бермаган. Аммо, сўнги уч йилликда ёзларда пойтахтда қизил кучли иссиқлик стресслари жуда ҳам кўп кузатилганини таъкидлаб ўтиш мумкин.

“Айтмоқчи, мазкур биоиқлимий шароитлар енгил кийинган (пахтали енги калта кўйлак) кишилар учун ишлаб чиқилган. Бу каби йил давомида муддатлар бўйича биоиқлимий шароит тақсимоти медицина, спорт ва туризм соҳаларида жуда қўл келади”, – дейилади хабарда.

Кейинроқ тадқиқотларда биоиқлимий шароитлардан келиб чиқиб, гастрономик (овқатланиш маданияти) райионларни белгилашга бағишламоқчиман. Биз тўғри об-ҳаво шароитида тўғри овқатланишга ҳам ўтишимиз керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.