Тошкентнинг 4 та нуқтасида bike sharing тизими ташкил этилади

Ҳозирда, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан бошланғич пилот лойиҳа сифатида Тошкент шаҳрининг 4 та нуқтасида bike sharing тизимини ташкил этиш режаллаштирилган. Бу ҳақда UzNews нашри хабар беради.

Суратларга қараганда, биринчи тўртта велосипед тураргоҳлари «Tashkentland» истироҳат боғи, Халқлар дўстлиги санъат саройи, Алишер Навоий театри ва Tashkent city ҳудуди олдида ўрнатилади.

Шу билан бирга, велосипед тураргоҳлари, велосипед ижара марказлари ҳамда «bike sharing» хизматларидан фойдаланиш учун электрон тўлов инфокиоскларини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
 

Фотосурат: t.me/toshdeptransport

Bike sharing – бу автоматлаштирилган станциялардан бирида велосипедни ижарага олиш имконини берадиган тизим, сафардан кейин велосипедни шу шаҳарда жойлашган ҳар қандай ижара пунктига қайтариш керак бўлади.

Маълумотга кўра, «Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режаси» концепциясига мувофиқ, пойтахтда умумий узунлиги 606 км бўлган велосипед йўлакларини лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент транспорт бошқармаси ўзбекистонликларга ушбу лойиҳа бўйича ўз шарҳлари ва таклифларини қолдиришларини сўрайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.