“Толибон” ҳаракатининг раҳбари: Ўзбекистон ҳар доим афғон халқининг ишончли дўсти бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда

“Толибон” ҳаракатининг раҳбари: Ўзбекистон ҳар доим афғон халқининг ишончли дўсти бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда

 “Толибон” ҳаракати сиёсий офисининг раҳбари  28 февраль куни Дохада, тарихнинг мураккаб даврларига қарамасдан, Ўзбекистон ҳар доим афғон халқининг ишончли дўсти бўлгани ва шундай бўлиб қолаётганини таъкидлади. Бу айниқса ҳозирги пайтда, Афғонистон ҳар қачонгидан ҳам тинчлик ва иқтисодий ёрдамга ўткир эҳтиёж сезаётган бир пайтда аниқ намоён бўлмоқда, дея қайд этади у.

Эслатиб ўтамиз, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қатарда “Толибон” ҳаракати сиёсий офисининг раҳбари мулла Биродар Охунд билан учрашганди.

Мулла Биродар Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари шарофати билан афғон низоси яна жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказига тушганини эътироф этганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.