Тошкентнинг Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди

Тапил Махамадзияев Бектемир туманига ҳоким эитб тайинланди. Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бектемир тумани халқ депутатлари кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилди. бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.
 
Айни дамга қадар Тапил Махамадзияев Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар ва фуқароларни ҳимоя қилишда огоҳлантириш ва ҳаракатлар давлат тизими ташкилий таъминот ва режалаштириш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.
 
Махамадзияев 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти – олий.
 
Фотосурат: Тошкент ҳокимлигининг матбуот хизмати

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.