Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида янги тураржой мажмуаси барпо этилади
Янги тураржой мажмуаси Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Мустақиллик шох кўчаси ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида барпо этилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар беради.
Хабарда айтилишича, ер участкаси “Қозоғистон халқ жамғарма банки” акциядорлик жамиятига ажратилган. Лойиҳанинг бошқа тафсилотлари ҳақида маълумот йўқ.
«Бино ёнида болалар майдончаси ва дам олиш зонаси қурилади. Бу шу ерда истиқомат қилувчи фуқароларимизга бўш вақтларида дам олиш имконини беради. Бу ерда ўсаётган дарахтлар бошқа жойга кўчирилади», – дея қайд этилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар