Тожикистон Ўзбекистон билан товар айланмаси бўйича статистика маълумотларидаги тафовутга изоҳ берди

Тожикистон Ўзбекистон билан товар айланмаси бўйича статистика маълумотларидаги тафовутга изоҳ берди

Тожикистон президент ҳузуридаги статистика агентлиги Ўзбекистон билан товар айланмаси бўйича маълумотлардаги тафовутга изоҳ берди.
Агентлик изоҳида ташқи савдо айланмаси Тожикистонда товарлар ва халқаро хизматлар бўйича алоҳида ҳисобланиши қайд этилади, деб ёзади «Азия-Плюс». Икки мамлакат ўртасидаги товарлар импорти-экспорти бўйича маълумотлар ҳисобида эса Ўзбекистон билан фарқ йўқ.
 
«Ўзбекистон билан маълумотлардаги тафовут асосан товар ташувлари бўйича амалиётлар билан боғлиқ халқаро хизматлар бўйича кузатилади. Ўзбекистон транзит мамлакат бўлгани ҳолда, тўлов манбаи ёки товар мулкдорини ҳисобга олмасдан, Тожикистонга юбориладиган товар ташувлари бўйича хизматларни ўз маълумотларида кўрсатади», — дея қайд этади Тожикистон статистика агентлиги. У мамлакатлар ўртасидаги ташқи савдо айланмаси тузилганида, аксинча, Тожикистон учун транзит характерига эга бўлган ва якуний фойдаланиши учинчи мамлакатларга тўғри келадиган товарлар чиқариб ташланишини айтади.

Агентликнинг таъкидлашича, Тожикистонда ташқи савдо айланмаси статистикаси МДҲ Давлатлараро Статистика қўмитасининг методологик тавсиялари ва Халқаро валюта жамғармасининг “Тўлов баланси ва халқаро инвестиция позицияси”ни тузиш бўйича методология асосида шакллантирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.