Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 29 февраль куни, Бухоро вилояти халқ депутатлари вилоят кенгашининг мажлиси ўтказилди, унда бош вазир Абдулла Арипов қатнашди.

2017 йил август ойидан буён Бухоро шаҳри ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган Карим Камалов Бухоро вилоят ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.
 
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Ўктам Барноев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.