Тожикистонлик абитуриентлар суҳбатдан ўтиши кифоя
Тожикистон талабалари илк бор Ўзбекистонда соддалаштирилган тартибда таҳсил олишлари мумкин.
2017/2018 ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетига тожик талабаларини соддалаштирилган тартибда қабул қилиш бошланади. Тожикистон фуқаролари ТДЮУга квотадан ташқари тўлов-контракт асосида ўқишга киришлари мумкин. Бунинг учун улар имтихон топширишлари шарт эмас, фақат суҳбатдан ўтса кифоя.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.
ТДЮУ Бостон коллежининг ҳуқуқ Мактаби, Капитолий Тулуза 1, Нагоя, Осака, сиёсат ва ҳуқуқ бўйича Шимоли-ғарбий (Хитой, Сиан) ва Шарқий университетлари билан халқаро алоқалар ва лойиҳаларни йўлга қўйган.
Манба: Спутник
Шарҳлар