USAID агентлиги Адлия вазирлигига Брайл тилидаги юридик ҳужжатлар тўпламини берди

Бугун АҚШ халқаро ривожланиш бўйича Агентлиги (USAID) Ўзбекистон Адлия вазирлигига Брайл шрифтида босиб чиқарилган 2000 нусха “Кўриш қобилияти бузилган кишиларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги юридик ҳужжатлар тўплами”ни тақдим этди. Тўпламда Ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоий ҳимояланганлиги тўғрисидаги қонун ва президентнинг тегишли фармонлари, шунингдек ногиронлиги бор кишилар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган хизматларнинг рўйхати мавжуд. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар беради.
 
Тадбирда USAID Ўзбекистондаги миссияси ва Адлия вазирлигининг вакиллари қатнашди.


 

«Сўқир ва кўзи ожиз кишиларга жамиятга интеграциялашишга халақит берувчи асосий сабаблардан бири – бу эркинлик ва ўзини ҳис қилишнинг муҳим шарти ҳисобланган ахборотдан фойдаланишнинг йўқлигидир, — дейди  USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори в.б. Ребекка Блэк. – Биз Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг гувоҳимиз, бу ерда турли масалалар бўйича янги қонунлар, қарорлар ва президент фармонлари тез-тез жорий этилади, ҳар бир киши, шу жумладан кўриш қобилияти бузилган кишилар ҳам ўзларининг қонуний ҳуқуқлари ҳақидаги ахборотдан ўз вақтида фойдаланиши жуда муҳимдир». 

Ўзбекистонда кўриш қобилияти бузилган 60 000 дан ортиқ киши яшайди, шу боис Брайл алифбосида ёзилган китоблар мамлакатнинг ҳар бир фуқароси учун одил судловдан фойдаланишини таъминлаш борасида АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонга бераётган ёрдамининг бир қисми ҳисобланади. Бу китоблар Адлия вазирлиги, ноҳукумат ташкилотлари, Миллий кутубхона ҳамда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали тарқатилади, дея қайд этилади агентлик хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.