Трамп: “Агар Европа тенглаша бошламаса, Украинага бир тийин ҳам бермайман”

Фото: РИА

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп агар қайта сайланса, Европа ҳам маблағ ажратмаса, Украинага ёрдам бермаслигини айтди.

“Агар Европа биз билан бир хил миқдорда тўлай бошламаса, мен тўламайман <…>. Агар Европа бермаса, нега биз беришимиз керак”, деган собиқ президент Time журналига берган интервьюсида.

10 феврал куни Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод кўрсатмоқчи бўлган Трамп Жанубий Каролинада ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлаб, Америка президенти бўлганида НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари билан бўлган учрашувларидан бири ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ўшанда хорижлик ҳамкасбларидан бири ундан, агар иттифоқчилардан бири НАТОга жамоавий мудофаа учун бадал тўламаса, Россиядан эҳтимолий таҳдид юзага келган тақдирда Қўшма Штатлар иттифоқни ҳимоя қилишга тайёрми ёки йўқлигини сўраган. Трамп бунга жавобан бундай давлатни ҳимоя қилмаслигини ва бундан ташқари, Россияни ўзи хоҳлаган “нарсасини бажаришга” ундашини айтди. Собиқ президент бу суҳбат қачон ва қаерда бўлиб ўтгани, суҳбатдоши ким бўлганига аниқлик киритмаган.

Россия турли даражаларда Украина атрофидаги вазият бўйича ўз позициясини бир неча бор билдирган. Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова таъкидлаганидек, Москва инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун доимо очиқ бўлган ва шундай бўлиб қолади ва чинакам жиддий таклифларга жавоб беришга тайёр, айни пайтда Киев режими Россия билан музокараларни тўхтатиб қўйган ва тақиқлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.