Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари қандай қилиб урушга ёллашларидан ўзларини ҳимоя қилишлари мумкин

Источник: Butusov Plus

Россия президенти Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилди. Путин россияликларга мурожаатида 21 сентябрдан бошлаб “фақат захирадаги фуқаролар”, биринчи навбатда, ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга бўлган шахслар сафарбар этилишини айтди. Президент сафарбарликка чақирилган россияликлар шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларнинг “мақоми, тўловлари ва барча ижтимоий кафолатларига” эга бўлишини ваъда қилди. Шу билан бирга, Россия президентининг фармонида фақат захирадаги ҳарбий хизматчилар муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши кераклиги айтилмаган.

Нима юз берди?

20 сентябрь куни Москва мэри Сергей Собянин Давлат Думаси Россия фуқаролигини олишни соддалаштириш бўйича қонун қабул қилганини маълум қилди.

“Унга кўра, Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизмат қилиш учун бир йиллик шартнома тузган хорижликлар узоқ кутмасдан ва бошқа бюрократик тўсиқларсиз фуқароликни олишлари мумкин бўлади”, — дейилади хабарда.

Собянин, шунингдек, “яқин келажакда Москва ҳукумати Россия Мудофаа вазирлигига чет эл фуқароларининг ҳарбий хизматга қабул қилинишини ташкил этишда ёрдам бериш учун “Сахарово”да тўлақонли инфратузилма иш бошлашини ҳам таъкидлади.

Ҳеч қандай ҳужжатни имзоламанг

Россия Федерациясида Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи “ Тонг Жаҳони” ташкилотининг асосчиси Валентина Чупик муҳожирлар учун энг яхши ҳимоя – Россияни тарк этиш эканлигини таъкидлайди.

“Кетмасдан туриб, на армия, на хусусий ҳарбий компаниялар, на хусусий қўриқлаш корхоналари, на умуман давлат корхоналари билан ҳеч қандай давлат шартномасини имзоламанг. Депортациядан қўрқманг – энди бу энг яхши ечим”, – дейди у.

Ҳуқуқ фаолининг фикрича, Ўзбекистонда ёлланганлик учун қамоқ жазоси бўлиши ҳақида ўзбек тилидаги оммавий ахборот воситалари ёрдамида кенг маълумот бериш керак.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги даражасида қатъий чоралар кўрилиши ва диаспораларнинг “сохта” етакчилари, Давлат Думаси депутатларининг ёрдамчилари ва Россия ИИВ ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг аъзолари томонидан Россия ОАВга мақолаларда, оммавий чиқишларда ёллашга ва бу урушга боришга даъватлар аниқланган тақдирда, ёллаётган шахсларга нисбатан зудлик билан жиноят иши қўзғатилиши зарур”.

Украина ҳудудида нечта ўзбекистонлик жанг қилаётган бўлиши мумкин

13 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди. Бу Украина Қуролли кучлари томонидан ушбу мамлакат ҳудудида жанг қилган икки нафар ўзбекистонликнинг ҳибсга олингани акс этган видеонинг тарқалиши билан боғлиқ бўлди.

Anhor.uz таҳририяти Украина Ташқи ишлар вазирлигига қанча Ўзбекистон фуқароси Украина ҳудудида Россия томонида жанг қилиши мумкинлиги ҳақида сўров юборди, бироқ ҳозирча жавоб олгани йўқ.

Шу йилнинг февраль ойида Валентина Чупик ташкилотига урушга чақирилган Ўзбекистон фуқароларидан 14 та мурожаат келиб тушган. Март ва май ойларида бу рақам мос равишда 2 ва 6 ни ташкил этган. Июнь ойида Ўзбекистон фуқароларидан 29 та, июль ойида гуруҳлардан 2 та ва 121 нафар Ўзбекистон фуқаросидан мурожаатлар келиб тушган.

“Июнь ва июль ойларида улар гўёки урушга эмас, балки босиб олинган ҳудудлардаги ҳарбий қисмларда ёки қурилиш объектларида ишлаш учун жалб қилинган”, – дея таъкидлайди Чупик.

Ўзбекистон ҳукумати нима қилиши мумкин

Валентина Чупикнинг сўзларига кўра, меҳнат муҳожирларини ўқитиш, уларга ёллаш хавфи ва мавжуд муқобил вариантларни кўрсатиш керак.

“Ўзбек меҳнат муҳожирлари учун Россияга муқобил бўлган мамлакатларни излаш ва бу ҳақда омма олдида гапириш керак. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали Россияга ташкилий ишга ёллашни тўхтатиш зарур – бу аллақачон қулликка ёлланишга айланган, энди эса одамларни уруш домига юборишга айланмоқда. Асосийси, давлат даражасида ўзбекларни хориждаги ҳар қандай ҳарбий тузилмаларга жалб этилишга йўл қўйилмаслиги борасида қатъий позицияни очиқ билдириш зарур”.

“Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги эслатмалар ёлланма аскарлар учун ҳақиқий муддатга айланиши керак”

Халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Юрий Саруханян урушда ёлланма аскар сифатида қатнашиш бу жавобгарликни ўз зиммасина олган шахснинг шахсий танлови эканлигини таъкидлайди.

“Бунинг олдини олиш, айниқса, ўз мамлакатидан ташқарида яшаётган фуқаролар ҳолатида, жуда қийин. Воситалардан бири тўғри хабардор қилиш. Ўзбекистон ҳукумати, қоида тариқасида, хорижий давлатлар ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганлик учун жиноий жавобгарликни эслатиб туради. Аммо бундай эслатмалар таъсир қилиши учун улар ёлланма аскарлар учун ҳақиқий муддатларга айланиши керак. Бундан ташқари, мамлакат ичида ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни ёллашга уринишларни тўхтатиш керак. Афсуски, Ўзбекистонда ҳамон ижтимоий тармоқларга нисбатан тўғри сиёсатни қурмаган  бўлиб, блокировка қилиш ҳануз ягона восита бўлиб қолмоқда”.

Урушни романтика қилиб кўрсатишдан холи маълумот

Кремлпараст ОАВ ва телеканалларнинг маҳаллий медиа майдонидаги монополиясини чеклаш ёлловчиларга қарши туришда катта роль ўйнайди, дейди мутахассис.

“Ўзбекистон фуқароларида муқобил ахборот манбаларидан фойдаланиш имконияти бўлиши зарур. Бунда маҳаллий оммавий ахборот воситалари, айниқса, электрон оммавий ахборот воситалари муҳим роль ўйнаши мумкин. Улар урушни романтика қилиб кўрсатишдан ва зўравонлик ташвиқотидан холи бўлган аҳолини нейтрал ва мувозанатли ахборот билан таъминлаш имкониятига эга. Ўзбекистон (бошқа постсовет мамлакатлари каби) исталган вақтда Кремль тарғиботида Украинанинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида конкрет хабар бериш керак. Россиянинг қатор оммавий ахборот воситаларининг Президент Мирзиёевнинг Қатағон қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан қилган нутқига муносабат билдиришида ва уларда 8 йилдан бери Украинага қарши қўлланилган барча клишелар Ўзбекистонга нисбатан қўлланилгани ҳам бундан ёрқин далолат беради”.

Юрий Саруханяннинг қайд этишича, урушга нисбатан Ўзбекистоннинг аниқ позициясини белгилаш Ўзбекистон фуқароларининг Украинадаги урушга жалб этилишининг олдини олишнинг энг самарали воситаларидан биридир.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.