Покистон 500 мингдан ортиқ солиқ тўламаганларнинг алоқаларини узиб қўяди

Фото: TG stat

Покистон ҳукумати Миллий телекоммуникация бошқармаси ва маҳаллий телекоммуникация компанияларига мамлакат солиқ тизимида рўйхатдан ўтмаган шахсларга тегишли 500 мингдан ортиқ мобил телефон СИМ-карталарини блокировка қилишни буюрди.

Geo TV таъкидлаганидек, бу чора 2023 молия йили учун даромад солиғи декларациясини топширмаган Покистон фуқароларига таъсир қилади. Телекоммуникациялар бошқармаси ва телекоммуникация компаниялари 2024 йил 15 майгача ҳукумат кўрсатмасига риоя қилишлари керак.

Юқорида қайд этилган шахсларнинг СИМ-карталари Федерал даромадлар бюросининг кейинги хабарномасига қадар блокланган ҳолда қолади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.