USAID Сирдарёда фавқулодда вазиятдан жабрланган оилалар учун 100 минг доллар ажратди

USAID Сирдарёда фавқулодда вазиятдан жабрланган оилалар учун 100 минг доллар ажратди

АҚШ ҳукумати АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги табиий офатлар ҳолатида ёрдам кўрсатиш бошқармаси орқали Ўзбекистоннинг Сардоба сув омборидаги фожиа оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда. USAID табиий офатдан жабрланган оилалар учун биринчи зарурат буюмларини харид қилиш ва тарқатиш учун маҳаллий ташкилотга 100 000 АҚШ доллари ажратмоқда. 

«Мен Сирдарё вилояти аҳолисига самимий ҳамдардлигимни билдираман. Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари ушбу офат оқибатларини бартараф этиш учун сафарбарликни тез амалга оширди», – дейди АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм. «АҚШ ҳукумати ушбу фожиадан жабрланганларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаётганидан фахрланади».
 
Ушбу маблағларни тақдим этар экан, АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга ўз уйларидан эвакуация қилинган муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини ва энг муҳим буюмларни тақсимлаш йўли билан тиклаш ишларидаги саъй-ҳаракатларга ёрдам беради, дея қайд этади АҚшнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.