Ўзбекистон 14 октябрь куни чоп этилган интернет эркинлиги бўйича Freedom House рейтингида 100 баллдан 27 балл тўплаган ва “эркин бўлмаган” мамлакатлар тоифасига кирди.

Freedom House 2019 йил июндан 2020 йил май ойигача бўлган даврни таҳлил қилди. Ҳисоботда қайд этилишича, бу даврда Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блокировка қилинган, давлат тарафида бўлган шарҳловчилар онлайн дискуссияларни бошқарган, блогерлар ҳибсга олинган ёки уларга ҳужум уюштирилган, шунингдек цензурани оширадиган янги қонунлар ёки директивалар қабул қилинган.

2019 йили Ўзбекистон 100 баллдан 26 балл тўплаган эди, бу 2020 йилга қараганда 1 баллга паст.