Уйчи туманининг қатор амалдорлари “ишдаги камчиликлари” учун ишдан бўшатилди
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йиғилишида президент Уйчи тумани 4 та сектор раҳбарлари — туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда туман бош солиқчисини вазифасидан озод қилишга кўрсатма берди, деб ёзади “Газета” нашри.
Бунга раҳбарларнинг йўл қўйилган камчиликлар, туман иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланмагани, топишириқларни бажармагани сабаб бўлган.
«Аҳволинг (Уйчи тумани — таҳр.) энг ёмон республикада, Наманганда энг охирисан. Сенга ўхшаганлар учун мен юрибман, кечалари ухлолмай. Виждонинг олдида гапир, менга баландпарвоз гапларинг керакмас. Мен дарров биламан — ким сиёсат қилаяпти, ким юрагидан гапиряпти», — деди президент туман раҳбариятига қарата.
Мухаммадаюбхўжа Апақов Уйчи тумани ҳокими сифатида 2018 йил августидан ишлаб келаётган эди.
Шарҳлар