UzAuto Motors компанияси Chevrolet Equinox автомобилларини ички бозорда импорт нархидан қиммат нархда сотмоқда
UzAuto Motors компанияси 2020-2021 йилларда Ўзбекистонга 8750 та Chevrolet Equinox автомобилини етказиб беришга шартнома тузди. Бу ҳақда давлат харидлари сайтидаги маълумотларда сўз боради, деб ёзади Газета.uz.
General Motors Overseas Distribution LLC билан шартнома 2019 йил 27 ноябрда имзоланган. Келишув суммаси ушбу моделдаги бир дона автомобиль учун 199,9 млн сўмни ёки 22845,9 долларни ташкил қилади (нарх CIP/CPT бўйича)
Бунда UzAuto Motors компанияси Equinox автомобилини ички бозорда 349 млн сўмдан () сотмоқда, бу унинг импорт нархидан 10819 доллар ёки 47% юқори.
2020 йил 10 апрель куни UzAuto Motors компанияси GM Korea Company билан 57,3 млн долларлик Malibu (1.5T/2.0T LT/ 2.0 T LTZ) автомобилларини етказиб беришга шартнома тузган. Автомобиллар сони ва уларнинг нархи кўрсатилмаган.
Шарҳлар