Uzbekistan Airways 30 июндан кейинги саналарга чипта харид қилишга рухсат берди
Uzbekistan Airways халқаро ва маҳаллий авиақатновлар учун йўловчилар чиптасини сотишни 30 июнга қадар тўхтатди. Ушбу муддат Республика махсус комиссияси қарори билан ўзгартирилиш ҳам мумкин. Бу ҳақда Газета.uz хабар беради.
30 июнга қадар ишлатилмаган авиачипталар пул маблағлари ҳеч қандай жарима ёки тўловларсиз қопланади (ишлатилмаган маршрутлар бўйича YR тўлови ҳам қайтариб берилади).
Авиачипта эгалари бир маротаба чипта муддати тугамайдиган вақтгача учиш санасини бепул тарзда кўчиришлари мумкин бўлади. Бронь қилиш қўшимча тўловларсиз мавжуд классларга амалга оширилади.
Авиачипталар қайта расмийлаштирилганда, йўловчилардан валюта курслари бўйича тафовут талаб қилинмайди.
30 июндан кейинги саналарга авиачипта сотиб олиш мумкин — карантин чоралари узайтирилганда, пул маблағлари авиачипта эгаларига қайтарилади
Улашиш:
Шарҳлар