Uzbekistan Airways яна бир Dreamliner самолётини харид қилади

Uzbekistan Airways яна бир Dreamliner самолётини харид қилади

Uzbekistan Airways март ойида яна бир Boeing 787−8 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 9 январь куни тасдиқланган 2020-2022 йиллар учун Инвестиция дастурида сўз боради. Бунга Spot.uz нашри эътибор қаратмоқда.
 
Самолётни харид қилишга $141,7 млн инвестиция йўналтирилади. Boeing компаниясининг маълумотларига кўра, самолётнинг ўзи $248,3 млн туради.

2018 йилда Boeing компанияси Ўзбекистонга яна тўртта Dreamliner самолётини етказиб бериш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилганди. У пайтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” паркида иккита Boeing 787 Dreamliner самолёти бор эди, 2020 йилгача уларнинг сонини олтитага етказиш режалаштирилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.