Ўзбекистон Афғонистон билан 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш ҳақида келишув имзолади

Ўзбекистон Афғонистон билан 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш ҳақида келишув имзолади

8 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири М.Атмар билан учрашув ўтказди.

Чет эл делегацияси таркибида шунингдек, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти маъмурияти, Транспорт вазирлиги, Саноат ва савдо вазирлиги ва Марказий Банкнинг раҳбарлари қатнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Учрашув давомида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Афғонистоннинг “Da Afghanistan Breshna Sherkat” компанияси (DABS) ўртасида 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди.

Бундан ташқари, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линияси қурилишини жадаллаштириш ва тегишли битим лойиҳаси устида ишлаш, шунингдек, Халқаро автотранспорт бўйича битим лойиҳасини имзолашга тайёрлаш доирасида эксперт музокараларини ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.