Ўзбекистон АҚШнинг диний эркинликлар бўйича махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилди
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликлар бўйича махсус кузатувлар рўйхатидан чиқарди. Ўзбекистон ушбу рўйхатда 2018 йилдан бери бўлган. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг баёнотида сўз боради, деб ёзади Gazeta.uz.
Ўзбекистондан ташқари Судан ҳам ушбу рўйхатдан чиқарилган.
АҚШ давлат котиби ўз баёнотида “ бу қисқа муддат ичида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилган тезкор ва мақсадли чора-тадбирларнинг натижаси экани”ни қайд этади.
Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон Special Watch List га 2018 йил ноябрида диний эркинликларга амал қилиш соҳасида эришган ютуқлари учун киритилганди. 2006 йилдан 2017 йилга қадар АҚШ версияси бўйича мамлакатимиз диний эркинликларни бузувчилар рўйхатида бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар