Ўзбекистон айрим мамлакатлар билан чегарани ёпиши мумкин
Ўзбекистон коронавирус тарқалган айрим мамлакатлар билан чегарани ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг директори ва мамлакатнинг бош санитар шифокори Баҳром Алматовнинг сўзларига таянган ҳолда хабар беради.
«Президент фармойиши билан махсус комиссия тузилди. У мунтазам равишда тўпланиб, ушбу йўналиш бўйича барча долзарб масалаларни муҳокама қилади, дунёдаги вазиятни, коронавируснинг ҳудудимизга кириб келиши бўйича қандай хавф-хатар борлигини, қандай тадбирлар ўтказилаётгани ва уларнинг самарадорлигини ўрганади. Чегаранинг ёпилиши – ҳозир энг долзарб масала. Айни пайтда комиссия бу масалани ўрганмоқда, яқин кунларда бу борадаги ўз қарорини айтади», – дейди у.
Мавзу бўйича кўринг:
Коронавирусни даволаш мумкин, даволаш усули ўзбекистонлик олим томонидан топилди
Шарҳлар