Ўзбекистон биринчи навбатда кексалар, шифокорлар ва педагогларни Cоvid-19 га қарши эмлашни режалаштирмоқда
Айни пайтда COVAX вакциналаридан 190 та мамлакат фойдаланиши мумкин, шу жумладан Ўзбекистон ҳам. Иштирокчилар вакциналар банкидаг 2021 йилнинг биринчи ярмида фойдаланиши кутилмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда биринчи навбатда коронавирусга қарши кексалар, шифокорлар ва педагоглар эмланади, дея хабар беради “Ўзбекистон 24” телеканали.
«Агар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маъқулланган вакцина пайдо бўлса, Ўзбекистон уни биринчилардан бўлиб олади. Агар Covax линияси бўйича вакцина Ўзбекистонга келса, биз даставвал 65 ёшдан катталарни, тиббий ходимларни, мактаб ўқитувчилари ва мактагача таълим муассасаларининг тарбиячиларини эмлашни режалаштиряпмиз, чунки улар хатар гуруҳига киради», – дейди Нурмат Отабеков, санитария-эпидемиологик осойишталик ва ижтимоий саломатлик хизматининг бошлиғи.
Нурмат Отабековнинг қайд этишича, ҳозир Ўзбекистон ҳукумати Хитой ва Россиядан келтирилган вакциналарни клиник синовдан ўтказиш бўйича учинчи фазани ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Шарҳлар