Ўзбекистон цемент импортини яна тиклади
Цемент импортига тақиқ бекор қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун хомашё экспортини ва цемент маҳсулотлари импортини вақтинчалик чеклаш тўғрисида”ги қарорига ўзгаришлар киритилди, дея хабар беради Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.
Ҳукумат қароиига мувофиқ 2020 йил 23 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда цемент импорти вақтинчалик тўхтатилган эди. Киритилган ўзгаришга мувофиқ, цемент маҳсулотлари импорти бўйича белгиланган тақиқ 2020 йил 23 майдан бекор қилинади.
Улашиш:
Шарҳлар