Ўзбекистон. Коронавирус бўйича янгиликлар

Бошқирдистонда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари орасида коронавирус ўчоғи аниқланди; Солиқ қўмитаси касалланган ходим ҳақидаги ахборотга изоҳ берди...

Коронавирусга чалинишлар сони 3180 тага етди, 2565 нафар киши соғайди. Ушбу хабарда коронавирус мавзуси бўйича шу соатга тўпланган янгиликларни ўқишингиз мумкин.

Ўзбекистонга Корея Республикасидан инсонпарварлик ёрдамининг учинчи партияси етиб келди

Матрасли ва ярим автомат механизмга эга 20 дона кўп функцияли тиббий каравотдан иборат юк Ўзбекистонга 23 май куни юборилганди. Бугун 135 минг долларлик ва оғирлиги 17 тоннага яқин бўлган гуманитар юкнинг қолган қисми етиб келиши кутилмоқда.

Бошқирдистонда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари орасида коронавирус ўчоғи аниқланди

Бошқирдистон билан чегарадош Челябинск областида жойлашган “Горний” иссиқхона мажмуида 68 нафар Ўзбекистон фуқароси ишламоқда. Бугунги кунда уларнинг саккиз нафари касалхонага ётқизилган, 60 таси меҳмонхонада изоляцияланган. Шунингдек бу ерга иссиқхона ходимлари билан алоқада бўлган 28 нафар маҳаллий фуқаро ҳам изоляцияланган.

Солиқ қўмитаси касалланган ходим ҳақидаги ахборотга изоҳ берди

Коронавирус Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати бўлим бошлиғи ва унинг ҳайдовчисида эмас, балки ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш марказининг ходимида аниқланган. Айни пайтда қўмитанинг бутун марказий аппарати COVID-19 га тестдан ўтказилмоқда.
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.