Ўзбекистон Демократия индексида 157-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Демократия индексида 157-ўринни эгаллади

Ҳар йили Британиянинг The Economist Intelligence Unit  тадқиқотчилик ташкилоти томонидан тузиладиган “Демократия индекси”да Ўзбекистон 157-ўринни эгаллади. Жами рейтингдан 165 та мамлакат ҳамда Гонконг ва Фаластин мухторияти ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон ўтган йилдаги каби 2,01 баллни тўплаган. Айтиш жоизки, мамлакат “авторитар режимлар”га эга мамлакатлар рўйхатида қолмоқда.

Рейтингни тузишда Economist Intelligence Unit экспертлари қуйидаги бешта тоифага бирлаштирилган кўплаб кўрсаткичларни ҳисобга олади:
 
сайловлар ва фикрлар хилма-хиллиги;
ҳокимият фаолияти;
сиёсий маданият;
фуқаролик эркинликлари;
аҳолининг сиёсатга таъсири.

The Economist Intelligence Unit ташкилоти 2006 йилдан буён “Демократия индекси”ни эълон қилиб келади. 2019 йилда дунёдаги умумий демократия даражаси рейтинг тузилиб келаётган давр ичидаги энг ёмони бўлиб чиқди, яъни у 5,44 баллга баҳоланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.