Ўзбекистон фуқаролари НЎПдаги таъмагирлик ҳолатлари ҳақида Whatsapp ва Telegram орқали хабар қилишлари мумкин

Ўзбекистон фуқаролари НЎПдаги таъмагирлик ҳолатлари ҳақида Whatsapp ва Telegram орқали хабар қилишлари мумкин

Ўзбекистоннинг Нур-Султандаги элчихонаси ва Актаудаги бош консуллиги Қозоғистон билан чегарада фуқаролардан пул ундириш ҳолатларига аниқлик киритиш бўйича дипломатик чораларни кўрмоқда, дейилади Ўзбекистон ТИВнинг хабарида.
 
Вазирликнинг қайд этишича, Ўзбекистон фуқаролари “Тажен” назорат-ўтказиш пунктида (Қозоғистон Республикаси) номаълум шахслар гўёки чегарани “муаммосиз” кесиб ўтиш учун пул талаб қилишаётганидан бир неча бор шикоят қилишган.
 
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистон ҳудудидаги Ўзбекистон фуқраолари зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Нур-Султандаги элчихонасига (Нур-Султан, Акмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Костанай ва Қарағанда областлари, тел.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10 (Telegram, Whatsapp, Imo)), Актаудаги бош  консулликка (Актюбинск, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау областлари, тел.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51), Алматидаги бош консулликка (Алмати, Шимкент, Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қизилорда ва Туркистон областлари, тел.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.